

"Академияда ёш футболчи бўлган кезларим, ўйинчиларни қўлидан ушлаб майдонга олиб чиқишда доим кўмаклашардим. Кунларнинг бирида шундай бўлдики, менга Ривалдо бириктирилди. Ўша лаҳзалар ҳақида жуда илиқ хотираларим бор. Ривалдо ўша пайтда футболнинг асл тимсолларидан бири эди ва ҳамма: "Энди 10 кунгача қўлингни ювмайсан", – дея ҳазиллашарди.
Булар ҳамон ширин хотиралар, лекин, албатта, ўшандан бери кўп нарса ўзгарди. Ҳозир эса мен Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон миллий терма жамоасининг сардориман. Умид қиламанки, бу ёшлар учун кучли мотивация бўлади ва улар ўз кумирларидан илҳомланиб, спорт билан кўпроқ шуғулланадилар. Бу улар учун ажойиб имконият ва бу ҳолат бизни жуда қувонтиради. Ёш футболчиларга берадиган маслаҳатим – ҳеч қачон таслим бўлманг ва доимо яхши ниятда бўлинг. Ҳаётда чалғитувчи омиллар кўп бўлиши мумкин, аммо орзуингиз бўлса ва уларга эътибор қаратмасангиз, мақсадингизга, албатта, эриша оласиз" деди 30 ёшли ҳужумчи.



