

"Истеъдодли ярим ҳимоячи Асадбек Раҳимжонов жамоамиз билан шартнома имзолади.
Асадбек Раҳимжонов – 2004 йил, 18 февраль куни Наманганда туғилган.
Фаолияти давомида "Турон" (Яйпан, 2022-2023), "Олимпик" (Тошкент, 2023-2024 йилнинг биринчи давраси), "Бунёдкор" (Тошкент, 2024 йилнинг иккинчи давраси, 2025 - 2026 йилнинг биринчи давраси) жамоаларида ўйнаган.
Бундан ташқари, Асадбек Раҳимжонов Ўзбекистон – У-23 таркибида 20 та ўйинда майдонга тушган.
Асадбек Раҳимжоновга “Навбаҳор” таркибида ёрқин ўйинлар намойиш этиб, “лочинлар”нинг зафарларига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшишига тилакдошмиз.
Жамоамизда хуш кўрдик Асадбек", - дейилган наманганликлар матбуот хизмати тақдим этган хабарда.



