Скалони Аргентина терма жамоаси билан хайрлашмоқчи

Sherzod Nurmatov
10 сен 2026, 12:10
Аргентина миллий терма жамоаси бош мураббийи Лионель Скалони Аргентина футбол ассоциацияси (AFA) президенти Клаудио Тапиага ўз лавозимини тарк этиш истаги борлигини билдирди, деб хабар бермоқда журналист Вероника Брунати.

Мутахассис миллий термани 2018 йилдан бери бошқариб келмоқда, унинг шартномаси 2026 йил 30 декабргача мўлжалланган.

2.jpg

Манба берган хабарга кўра, Тапиа билан суҳбатда 48 ёшли мураббий жуда чарчаганини таъкидлаган. Шу билан бирга, AFA Скалонини ўз лавозимида қолишга кўндиришга ҳаракат қилмоқда.

Аргентина Скалони қўл остида ЖЧ-2022 ғолибига айланди, 2026 йилги турнирда кумуш медални қўлга киритди, шунингдек, икки карра Америка Кубоги (2021, 2024) соҳиби ва Финалиссима (2022) ғолиби бўлди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф