

"Нега мен "Олтин тўп"ни ютишга лойиқман? Ахийри, буни ҳамма билади — ўтган мавсумда мен қўлга киритган совринлар бунга далил. Шубҳасиз, мен энг кўп соврин ютган футболчиман, аммо ўзини ўзи реклама қилишни бошқаларга қўйиб бераман.
Албатта, ҳар бир инсонга унинг меҳнати муносиб баҳолангани ёқади. Менимча, охир-оқибат қилинган барча меҳнатлар учун эътирофга сазовор бўлиш жуда ёқимли, нега йўқ? Умид қиламанки, қачондир мен ҳам шахсий совринни бошим узра баланд кўтара оламан", – деди Руис.
"Олтин тўп"ни топшириш маросими 26 октябрь куни Лондонда бўлиб ўтади.



