Скалони Аргентина терма жамоасидан кетишига шама қилди

20 июл 2026, 12:23
"Декабргача ишлашда давом этаман, ундан кейин эса, албатта, президент билан гаплашиб оламан.

Назаримда, ҳозирги режа — кичик пауза қилиш ва нафас ростлаб олишдан иборат.

Бу ерда фаолият юритиш мен учун жуда ёқимли ва бундан фахрланаман. Декабргача, агар президент хоҳласа, шу ерда бўламан, ундан кейин эса, айтганимдек, қийин бўлади. Чунки вазият ўзгариши мумкин ва бу адолатдандир.

Декабрь ойидан кейин, катта эҳтимол билан лавозимимни тарк этаман. Кўрамиз", — деди Скалони "Ole" нашрига берган интервьюсида.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Ole

Сўнгги янгиликлар

Барча ›