

Европа терма жамоаси ушбу учрашувда 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
"Биз бир-биримизни қучоқладик, миннатдорчилик билдирдик ва мен бу имкониятдан фойдаланиб, менга ўргатган барча нарсалари учун, футбол ҳақидаги суҳбатларимиз учун унга миннатдорчилик билдирдим.
У менга бу ерда бўлиш канчалик қийинлигини, бундай даражада рақобатлашиш қанчалик мураккаблигини тушунтириб берди. Бу менга жуда ёрдам берди", — дея де ла Фуэнтенинг сўзларини "TyC Sports" келтиради.
Испания терма жамоаси ўз тарихида иккинчи бор жаҳон чемпиони бўлди. Аргентина кумуш медаллар билан қолди. Жанубий Америка жамоаси уч карра жаҳон чемпиони ҳисобланади.



