Шотландия — Бразилия. Неймар...

Aslanov Jasurbek
25 июн 2026, 01:40
24 июндан 25 июнга ўтар кечаси 2026 йилги Жаҳон чемпионати "С" гуруҳи 3-тури доирасида Шотландия ва Бразилия терма жамоалари ўртасидаги баҳс бўлиб ўтади.

Ўйин АҚШнинг Флорида штати, Майами шаҳридаги "Хард Рок" стадионида бўлиб ўтади. Учрашувни мексикалик Сесар Рамос Паласуэлос бошқариб боради.

Жамоаларнинг бошланғич таркиблари:

Шотландия: Ганн, Паттерсон, Маккенна, Хендри, Робертсон, Мактоминей, Макгинн, Маклин, Фергюсон, Доук, Шанклэнд.

Бразилия: Алисон, Данило, Магальяйнс, Маркиньос, Сантос, Каземиро, Гимарайнс, Пакета, Райан, Винисиус, Кунья.

"С" гуруҳидаги икки турдан сўнг Бразилия терма жамоаси тўрт очко билан биринчи ўринни эгаллаб турибди. Шотландия эса уч очко билан учинчи поғонада. Марокаш тўрт очко билан иккинчи, Гаити эса ноль очко билан тўртинчи ўринда бормоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›