

Бу ҳақда “Unione Sarda” хабар бермоқда.
Газета маълумотларига кўра, ҳодиса куни кеча Сардинияда юз берган. Футболчи вертолётда шифохонага етказилган, шифокорлар зарур текширувларни ўтказиб, уни жонлантириш бўлимига жойлаштиришган.
Яэль Трепи 20 ёшда бўлиб, у 2022 йилда “Кальяри” академиясига келиб қўшилган ва 2026 йилнинг февралидан бошлаб асосий жамоа сафида тўп тепиб келади.



