UZ

Сўнгги янгиликлар

22:10Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди  52 21:57Фоденнинг "Манчестер Сити"даги келажаги ҳақида маълумот берилди  0 21:15Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.  209 20:58АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Астон Вилла"ни мағлуб этди ва учинчи ўринга чиқиб олди  16 20:38Финалиссима УЕФА ва КОНМЕБОЛ қарори билан бекор қилинди. Нега?  1 20:18"Ливерпуль" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  4 19:38"Барселона" — "Севилья". Таркиблар маълум  5 18:03​"Бобур Арена" Суперкубокка тайёр!  15 17:01Марушич: “Фаворитмиз? Бугун бир лаҳза ҳаммасини ҳал қилиб юбориши мумкин”  3 16:49Ўзбекистон Суперкубоги: дублга эришган футболчиларни биласизми?  3 16:09Сардор Собирхўжаев: “80-90 фоиз легионер мураббий ва футболчилар Суперлигани жуда кучсиз деб ўйлаб келишади”  4 15:39Пётр Пажишек: "Пахтакор"га келишим? Европадан ташқарида ўйнаб кўрмоқчи эдим"  3 15:01Opta "Манчестер Сити"нинг муваффақиятига ишонмаяпти  9 14:17МЮ португалиялик юлдузга кўз тикди  2 13:30Ўзбекистон Суперкубоги тўпурарлари: Черан етакчи, Кошелев ва Акопянц ҳам рўйхатда бор  4

Шенсни "Барса"га ўтишни хоҳламаганини ва бунга уни рафиқаси мажбур қилганини айтиб берди Янгиликлар

Шенсни "Барса"га ўтишни хоҳламаганини ва бунга уни рафиқаси мажбур қилганини айтиб берди

Дарвозабон фаолиятини якунлаганидан сўнг яна футболга қайтишни истамаган.

Войчех Шенсни "Барселона"га ўтишига рафиқаси қаттиқ туриб олганини тан олди. Польшалик дарвозабон ўтган мавсумда каталонияликлар сафига қўшилиб, фаолиятини қайта давом эттирди.

"Ота бўлиш, шубҳасиз, менинг ҳаётимдаги энг муҳим вазифадир. Уни қанчалик яхши уддалаётганимни билмайман, буни хотиним ва болаларимдан сўраган маъқул. Бу мен ўйнаган энг қийин ўйин, лекин у энг катта мамнуният келтиради.

Футболга қайтиш ва "Барселона"да ўйнаш мен учун аниқ танлов эмас эди. Мен бундай қилишни истамасдим. Мен ниҳоят уй ишларига ёрдам берадиган ва ўзини ота сифатида тўлиқ намоён қиладиган инсонга айланишга тайёрланаётган эдим. Аммо хотиним оёқ тираб туриб олди.

У буни мен учун ажойиб имконият деб билганми ёки шунчаки мени уйдан чиқариб юбормоқчи бўлганми, ҳозиргача билмайман. Қандай бўлмасин, у буни уддалади ва мен ундан жуда миннатдорман," - деди Шенсни.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика