

“Сурхон” клуби шундан кейин ҳам рақибларини қайси стадионда қабул қилиши масаласини Суперлига регламенти талаби асосида ўз вақтида ҳал қилмагани оқибатида клубнинг “Динамо” ва “Навбаҳор”га қарши уй учрашувлари рақиб жамоалар майдонига кўчирилди. Фақатгина шундан кейин “Сурхон” нейтрал стадион масаласини ҳал қилди.
Лигага маълум қилинишича, эндиликда “Сурхон” рақибларини Олмалиқ шаҳрида қабул қилади. Суперлига 17-туридан ўрин олган “Сурхон” – “Сўғдиёна” учрашуви 13 август куни ўтказилади ва шу учрашувдан бошлаб “Сурхон” учрашувларини ОКМК спорт мажмуасида ўтказишни бошлайди.



