Носир Абдусаломов: "Бу бор имкониятимиз эмас, салоҳиятимиз анча юқори, фақат..."

Iskandarov Abdulaziz
27 июл 2026, 14:00
"Бунёдкор" ярим ҳимоячиси Носир Абдусаломов "Пахтакор"га қарши (0:1) ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Бунёдкор" – "Пахтакор" қарама-қаршилиги азалдан марказий ўйин мақомида бўлиб келган. Майдонда бор кучимизни бериб ўйнадик. Ғалаба қозонишга ҳаракат қилдик, аммо қайсидир вазиятда бироз омад етишмади", – дейди Носир Абдусаломов.

— Мавсум рестартидан кейинги кетма-кет учинчи мағлубият...

— Руҳий томондан тайёрланиш қийин бўляпти. 6 ойлаб маош олмаслик осон эмас. Шунга қарамай, жамоа аъзолари ўз ишини сидқидилдан бажаришга ҳаракат қилишяпти.

2.jpg

— Бу "Бунёдкор"нинг ҳозирги бор салоҳиятими?

— Салоҳиятимиз бундан анча юқори. Агар ушбу қийин вазиятдан чиқиб кетилса, кимдир клубга ёрдам берса, бундан ҳам мазмунлироқ ўйин кўрсата оламиз.

Ўхшаш янгиликлар


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: Championat.asia