Сергей Лебедев: "Вазиятлар яратдик, бироқ тўп дарвозага кирмади"
18 май 21:12
Янгиликлар
Сергей Лебедев: "Вазиятлар яратдик, бироқ тўп дарвозага кирмади"
Про-лиганинг 6-туридан ўрин олган "ФарДУ" - "Олимпик MobiUz" (0:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Сергей Лебедев ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Учрашувни ёмон бошладик. Гол ўтказиб юборганимиздан сўнг ҳужум ташкил этишда қийинчиликларга дуч келдик. Вазиятлар яратдик, бироқ фойдалана олмадик.
Иккинчи бўлимда ўйинимиз жонланди, захирадан янги кучларни майдонга ташладик. Ҳужум ташкил этаётганимизда катта куч билан олдинга ўтсак, қарши ҳужум хавфи юзага келарди. Шу боис ҳимояда ҳам эҳтиёткор ўйнашга интилдик. Иккинчи бўлимда вазиятларимиз кўпроқ бўлди, бироқ тўп дарвозага кирмади", - дейди фарғоналиклар устози.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?
Фикрлар