"Комо" "Челси" футболчисини 30 миллионга сотиб олмоқда

31 июл 2026, 22:15
"Комо" "Челси" марказий ҳимоячиси Трево Чалобани ўз сафига қўшиб олишга жуда яқин турибди.

Маълумотларга кўра, А Серия вакили 27 ёшли ҳимоячи учун 30 миллион евро ва қўшимча бонуслар таклиф қилган. Томонлар ўртасидаги музокаралар ижобий кечмоқда ва клублар яқин вақт ичида тўлиқ келишувга эришиши кутилмоқда.

Шунингдек, Чалобанинг шахсий шартномаси бўйича ҳам аввалроқ келишувга эришилган. Энди трансфернинг расман эълон қилиниши учун фақат клублар ўртасидаги сўнгги тафсилотлар ҳал қилиниши қолган.

Трево Чалоба "Челси" академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. У ўтган мавсум Англия Премьер-лигасида 34 та учрашувда майдонга тушиб, 3 та гол муаллифи бўлди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: gianlucadimarzio.com