

- "ҚМУ Жайхун" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Майдонга, об-ҳавога мослашиш қийин бўлди. Сув ичиб олишга берилган вақтдан кейин бироз ўзимизга келдик. Иккинчи бўлим бизнинг устунлигимиз остида ўтди, бироқ қарши ҳужумларда голлар ўтказиб юбордик. Вазиятларимиздан фойдалана олмадик.
- Жамоангиз курашувчан. Пролига баҳслари жамоага қандай натижалар бермоқда?
- Илк марта Пролигада ўйнаяпмиз. Бу йигитларга тажриба бермоқда. Лигадаги кўп жиҳатларга мослашиб олдик, деб ўйлайман. Ўйин бобида хеч қайси рақибга ютқазмадик, шунчаки рақиблар ўз вазиятларидан фойдаланиб кетишяпти. Бизда сўнгги нуқта қўйишда оқсоқланиш кузатиляпти. Лекин жамоа ўсяпти. Мағлубиятлар бўлади, буни кўриб чиқамиз ва устида ишлаймиз. Кейинги ўйинларда яхши натижаларга эришишга ҳаракат қиламиз.
- Пролига баҳсларида университет жамоалари кўп. Уларнинг ичида "БухДУ" жамоасининг кейинги мақсади қандай бўлади?
- Бу йили Пролигада яхши қатнашиб, натижалар, ўйинлар кўрсатиб, футболчиларни тарбиялаш. Кейинги йиллардан аста-секинлик билан ҳолатни яхшилашга ҳаракат қиламиз. Биринчи йилда нафақат майдонда, балки, унинг ташқарисида ҳам қийинчиликлар бўлади. Бу ўтиб кетадиган ҳолат. Биза ҳаракат қиляпмиз, ўсяпмиз, меҳнат қиляпмиз. Кейинги ўйинларда бу ўз самарасини беради..
- Учинчи голдан кейинги асабийлик ҳақида нима дейсиз?
- Учинчи гол бизни синдириб қўйди. 2:1дан кейин фаол ҳаракат қилаётгандик, яхши вазиятлар бўлди. Сен урмасанг, сенга уришади, бу табиий ҳол. Қайсидир футболчилар руҳан ўйинни ташлаб қўяди ва бундан рақиблар фойдаланиб кетишди. Лекин ҳисобга яраша ўйин эпизодларида ютқазмадик.



