

Ўйин ҳақида
- Икки кундан бери Қорақалпоғистонда футбол байрами. Кеча "Жайхун", бугун биз. Бундай ўйиндан кейин нима дейишни ҳам билмайсиз. Стандарт вазиятлардан голлар бўлди. Тезкор голимиздан кейин рақиб туриб қолгандек бўлди. Йигитларни табриклайман. Мухлисларимизни табриклайман. Уларга раҳмат.
- Легионерларимиз кейинги ўйинларга 100% тайёр бўла оладими?
Йўқ, улар кўп машғулотларни ўтказиб юборди. Кубок ўйинлари орқали легионерларни формасини тиклаб оламиз.
- Кубок ўйинларида рақибларимиз кучлироқ. Ўзбекистон кубогида қандай мақсад олдинга қўйилган?
- Про лигада еттита тур ортда қолди. Бизда асосий оғирлик 12-13 футболчига тушди. Уларга кубок ўйинларида дам беришга ҳаракат қиламиз. Камида қўқонликларга қарши учрашувда. Жароҳатдан чиққанларга имконият берамиз. Кубок ҳам биз учун муҳим, аммо ҳозирги вазиятимиз шундай.



