

- Ўйин жанговар бўлди ва дерби мақомига мос ўтди. Ўйинда борини бериб ўйнагани ва юқори иштиёқда ўйнагани учун йигитларга раҳмат айтаман. Шунингдек, мухлисларга ҳам миннатдорлик билдираман.
- Риан Исламов ҳақида фикрингиз.
- Умид қиламанки, у жамоага ёрдам бера олади. Ундан ташқари, у фарғонадан. У жамоага катта фойдаси тегиб, янада кўпроғига эришишини тилайман.
- Жамоанинг ушбу мавсумдаги вазифаси қандай?
- Исталган жамоада вазифа бўлади. Вазифасиз ўйнашдан маъно йўқ. Бизда вазифа - ҳар бир ўйинга сўнгги финал баҳси каби майдонга тушиш. Бугун биз буни кўрсата олдик ва кейинги баҳсларда ҳам буни такрорламоқчимиз. Лекин илк навбатда натижа устуворликни сақлаб қолади.



