Эдди Хау расман "Ньюкасл"ни тарк этди

31 июл 2026, 21:23
Англиянинг "Ньюкасл Юнайтед" клуби бош мураббий Эдди Хау билан ҳамкорлик якунланганини расман эълон қилди.

47 ёшли мутахассис қарийб беш йиллик фаолиятидан сўнг клубни тарк этишга қарор қилганини маълум қилди.

"Бир муддат ўйлаб кўрганимдан сўнг, ҳозир "Ньюкасл" бош мураббийлигини тарк этиш учун энг тўғри вақт деган хулосага келдим.

Қарийб беш йил давомида бутун ҳаётимни, қалбимни ва бор кучимни ушбу клубга бағишладим. Тинимсиз меҳнат қилдим. Энди эса мен ва клуб манфаати учун бироз танаффус қилиш, куч тўплаш энг тўғри қарор деб ўйлайман.

Бу қарорни қабул қилиш жуда оғир бўлди", — деди Хау.

Эдди Хау 2021 йил ноябрь ойида "Ньюкасл" бош мураббийига айланган эди. Аввалроқ тарқалган хабарларга кўра, "Ньюкасл" бош мураббийлик лавозимига Саудиянинг "Ал Аҳли" клубини бошқариб келган германиялик мутахассис Маттиас Яйссле тайинланиши кутилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: newcastleunited.com