UZ

Сўнгги янгиликлар

11:37Расман: "Динамо" буркина-фасолик футболчини таркибга қўшиб олди  0 11:05"Реал Мадрид" ПСЖ футболчисига 90 миллион евро беришга тайёр  0 10:41"Динамо"дан навбатдаги юриш. Жамоа Буркина-Фасо терма жамоаси футболчиси билан шартнома имзолади  2 10:19Марадонанинг йиртилган формаси кимошди савдосида жуда қимматга сотилди  3 09:51"Реал" футболчиси Саудияга кетмоқчи, бироқ унга ПСЖ жиддий қизиқмоқда  0 09:23"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи клубнинг келажаги бўладиган футболчи ҳақида гапирди  0 08:55ESPN "Реал Мадрид"да Хаби Алонсо ўрнини эгаллаши мумкин бўлган асосий номзодни эълон қилди  3 08:30"Каттақўрғон" катта футбол учун дастлабки қадамларни ташлади  1 08:01Ўзбекистонлик футболчи Косово жамоаси билан шартнома имзолади  5 07:29Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Андижон"га ўтишга яқин  15 00:30"Реал" ёзда Пасни "Комо"дан 9 млн еврога сотиб олишга қарор қилди. Нико қайта сотилмайди  0 23:41"Реал" Карвахалга ўринбосар топди  1 23:04Хаби Алонсо "Реал"дан учта юлдузни сотиб олишни сўради  5 22:15“Барселона” ва “Ювентус” “Борнмут” футболчисига қизиқмоқда  0 21:48"Арсенал" ҳимоячиси Салиба: "Мен АПЛни яхши кўраман, лекин асосий мақсадим — Чемпионлар лигаси"  1

Самвел Бабаян: "Гейнрих ҳали қариб қолгани йўқ" Янгиликлар

Самвел Бабаян: "Гейнрих ҳали қариб қолгани йўқ"

Теглар :  Самвел Бабаян
Ўзбекистон - Сурия учрашувидан кейин ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар устози Самвел Бабаян қатнашди.


"Энг аввало мана шундай қўллаб қувватлов учун мухлисларга миннатдорчилик билдирмоқчиман. Йигитлар ғалаба қозониб, байрамни давом эттириш учун қўлдан келган барча ишни қилишди.

Шукр, ушбу босқични ғалаба билан бошлаб олдик. Ҳайдаров ва Аҳмедовларга кичик жароҳатлари бўлсада, мана шундай ўйнаганлари учун раҳмат айтмоқчиман. Сурия жуда яхши жамоа. Бу ҳақида олдин ҳам айтиб ўтгандим. Балки, маҳорат бобида улар бироз тажрибасиздирлар. Бироқ, курашиш борасида улар жуда яхши таассурот қолдиришди. 

Деярли ярим йиллик танаффусдан сўнг расмий ўйин ўтказдик. Насиб қилса, кейинги ўйинларга янада яхшироқ тайёргарлик кўрамиз. 

Футболда муҳим нарса бор. Ўйин формаси. Афсуски, баъзи футболчиларимиз ҳали тўлиқ формага киришиб кета олмадилар. Умид қиламанки, улар кейинги ўйинга стабил ҳолатда бўладилар.

Сардор ҳам ҳозирча оптимал формада эмас. У ҳозирча бу мавсумда биттагина ўйинда майдонга тушди. У жамоаси билан 65 кун таътилда бўлган. Бунақаси футболда камдан-кам бўлади. Уни ўзгартириш режамизда бор эди. У ҳозир кийиниш хонасида менга Қатарда бундан ҳам яхши ўйин кўрсатишга ваъда берди.

Жепаровнинг бурчак зарбалари? Бугун бизнинг футболда стандарт вазиятлар ижрочиси деб кимни кўрсатишимиз мумкин? Улар бармоқ билан санарли даражада. Сервер ана шундай футболчилардан бири.

Гейнрих ҳали қариб қолгани йўқ. У захирадан тушиб, ўйинни ўзгартириб юбора оладиган футболчи. Унинг паспортдаги ёшини менга аҳамияти йўқ. Муҳими, у терма жамоа учун борини беришга тайёр.

Ҳозирдан бошлаб Қатарга қарши тайёргарлик кўришни бошлаймиз. Эртага тикланиш машқларини бажарамиз. Қатарга 4 сентябрь куни жўнаб кетамиз. Ўша ўйинда бизга Кримец ҳам ёрдам бериши мумкин бўлади. Кейинги ўйин жуда муҳим ҳисобланади.

Биз охиригача кураша оламиз", - дейди терма жамоамиз бош мураббийи Самвел Бабаян. 


Азиз Тўхтамуродов

Рейтинг: +41   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика