UZ

Сўнгги янгиликлар

13:30Ўзбекистон Суперкубоги тўпурарлари: Черан етакчи, Кошелев ва Акопянц ҳам рўйхатда бор  0 13:02"Барселона" ёз учун устувор мақсадни танлади  8 12:30"Ютқазиш ва хато қилишдан қўрқиб, мухлисларни зериктириб қўйишмаса бўлгани" — Суперкубок олдидан сўз Суперлига матбуот котибларига  5 12:01"Ливерпуль” Алиссон билан шартномани узайтирди  0 11:33"Манчестер Юнайтед" Давид Раумни нишонга олди  0 11:05Ўзбекистон Суперкубоги: “Насаф” энг кўп соврин ютган, “Пахтакор” энг кўп мағлубиятга учраган  5 10:45Макс Доуман кечаги голидан сўнг АПЛ тарихига кирди  0 10:16Финалиссима бўлиши учун Аргентина ўз талабларини қўйди, акс ҳолда...  6 09:41"Машъал" жамоа бош мураббийининг соғлиғи ҳақида маълумот берди  0 09:14Кечаги йирик мағлубиятдан сўнг "Истанбул Башакшехир" устози нималар деди?  1 09:00Ўзбекистон Суперкубоги: томошабинлар рекорди янгиланадими?  11 08:46Кечаги дурангдан сўнг Гвардиола чемпионлик учун кураш ҳақида гапирди  9 08:20Sofascore. "Истанбул Башакшехир" йирик ҳисобда мағлуб бўлган баҳсда Шомуродов неча баҳо олди?  0 07:53Sofascore. "Манчестер Сити" дуранг ўйнаган баҳсда Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  5 07:25Ўзбекистон Суперкубоги. Бугун Ўзбек "Эл Классико"си бўлиб ўтади  22

Самвел Бабаян: “Бизда бир қатор йўқотишлар бор. Гуруҳдан чиқиш вазифасини бажаришимиз керак” Янгиликлар

Самвел Бабаян: “Бизда бир қатор йўқотишлар бор. Гуруҳдан чиқиш вазифасини бажаришимиз керак”

“Ал Аҳли” - “Андижон” учрашуви олдидан “Ал Тумама” стадионида ташкил қилинган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида "Андижон" бош мураббийи Самвел Бабаян ва ярим ҳимоячи Дамир Темиров иштирок этдилар.

Самвел Бабаян: - Хайрли кеч. Эртага жамоамизни жуда муҳим ўйин кутиб турибди. Яна бир бор Қатарда бўлиб турганимдан хурсандман. Бу ерда футбол учун жуда идеал шароитлар яратилган. Рақиб ҳақида нима дейишим мумкин? Биз жуда яхши жамоага қарши майдонга тушамиз. “Ал-Аҳли” - бу Қатар футболининг тарихи ҳисобланади. Бу клубда савияли ўйинчилар жамланган. Юлиан Дракслерни алоҳида таъкидлаб ўтиш керак. У “Ал-Аҳли”даги статуси юқори бўлган легионерлардан бири. Биз эртага кучли рақиб билан ўйнаймиз. Кўп нарсага эътибор бермаймиз ва ўз мақсадимизга эришиш учун ҳаракат қиламиз. Яқиндагина клубни қабул қилиб олдим. Жамоа бироз қийин вазиятда қолган. Олдимизда иккита муҳим ўйин қолганди. Бири чемпионатда, иккинчиси ОЧЛ 2 мусобақасида. Биринчисини яхши бажардик, иккинчиси эса эртага бўлади. Бошчилигимда албатта бу вазифани ҳам бажаришга ҳаракат қиламиз. Ижобий натижага эришиб гуруҳдан чиқишга интиламиз. 

Дамир Темиров: - Жамоамизда муҳит зўр. Ҳаммамиз жанговар ҳолатда келдик. Худо хоҳласа, эртага ютишга ҳаракат қиламиз.

- Эртанги учрашувда кимлар майдонга туша олмайди?

Самвел Бабаян: - Афсуски, бизда бир қатор йўқотишлар бор. Оилавий сабабларга кўра асосий ўйинчиларимиздан бири Отабек Жўрақўзиев бу ўйинга кела олмади. Мавсум охирларига яқин бир қатор футболчиларда жароҳатлар бор эди. Лекин иложи борича ушбу учрашувга яхши ҳолатда етиб келишга ҳаракат қилдик. 

- Сизни Қатар жамоаларига қарши ўйинлардаги натижангиз ижобий. Масалан, охирги марта “Навбаҳор” бош мураббийи сифатида бу ерда “Ал-Вакра”ни мағлуб этгансиз. Яъни, Қатардаги ғалабали юришингизни бу сафар ҳам давом эттиришингизга қанчалик ишоняпсиз?

Самвел Бабаян: - Ҳа, ҳақиқатан Қатар жамоаларига қарши ўйнаш борасида тажриба кўп. 2023-йилда “Навбаҳор”ни ўзим тузгандим. Яхши натижалар кўрсатган. Ўзим йиғганим учун ўйинчилар фалсафамизни тўлиқ тушуниб етишганди. Ҳозирги пайтга тўхталсам, мен 4 ҳафта аввал жамоани қабул қилиб олдим. Яъни, клуб қандай ҳолатда бўлса шундайлигича қабул қилдим. Уч ҳафтадан бери биз биргаликда қаттиқ ишлаяпмиз. Ишонаманки, жамоамизни потенциали юқори. Шуни айтишим мумкинки, ўтган турда ўз уйида “Аркадаг”ни ютиб, вазифани ҳал қилса бўладиган даражада салоҳияти юқори жамоа эди. Жамоа билан бирга бўлиб, машғулотларни ўтказиб, клубни салоҳияти юқори эканига ишонч ҳосил қилдим. Лекин шундай бўлса-да, бу ҳол эртанги учрашув олдидан зиммамиздан масъулиятни олиб қўймайди. Ҳозир шундай ҳолатдамизки, биз янада жипслашишимиз керак. Аввалги қилинган хатоларни тўғрилашимиз ва гуруҳдан чиқиш вазифасини бажаришимиз керак.

Рейтинг: -1   

Фикрлар

+7   
24 дек 06:06:10
Abdusalom Mirzayev
Кашшей по армянский.
+4   
24 дек 07:08:05
Soccerland777
10 киши олдинга, 10 киши орқага...
+2   
24 дек 09:03:32
Farxod Sadullayev
Сени фалсафанг Канака экан а .
   
24 дек 16:18:53
Абдулазиз Кодиров
Давай Анжан.!
   
24 дек 14:13:22
best wishes
Andijon xech bulmasa sen mamlakatimiz uchun g'alaba qilib ber
   
24 дек 08:35:32
Бахтиёр Ашуров
Бабаян бугун майдон чимни ўпиб қайтса бас. Керак эмас кечагидек рекорд янгилаш. Насиб этса беш дуранг ва Худо ҳохласа бугун бир ғалаба етарлий бўлади. Омад сенга Андижон!
   
24 дек 06:44:28
FK Navba-FK Real
Баба эплайди. Ортикхужаевга кучи етмайди холос.
   
24 дек 02:13:33
Абд
Olg'a Babayan! Butun O'zbekiston "Andijon" bilan!!!
   
24 дек 02:03:37
leva8989
Baba nimadir qiladida ertaga...
   
24 дек 02:02:32
Logistika
Давай Самвел ака покажи свой характар!
-1   
24 дек 14:37:55
Жалоладдин Мухаммадович✈
Farxod Sadullayev фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Сени фалсафанг Канака экан а .
Шу Бабаяан Максимдан кучли мутахасиз
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика