

"Ал Кувайт" жамоаси ўтган учрашувда ўзининг нақадар кучли ва салоҳиятли эканлигини намойиш эта олди. Шу боис, биз эртанги ўта муҳим ва мураккаб учрашувга жиддий ҳозирлик кўрмоқдамиз. Эртага бизни жисмоний ва руҳий жиҳатдан жуда оғир синов кутиб турибди. Бу биздаги сўнгги имкониятлардан биридир. Бундан, албатта, унумли фойдаланишга ҳаракат қиламиз. Биринчи ўйинда ҳимояда йўл қўйилган хатоларни тўғрилашимиз ва ҳужумдаги ўйинимизни яхшилашимиз керак бўлади. Юқорида таъкидлаганимдек, рақибимиз анча жиддий. Бизни оғир ўйин кутяпти. Агар натижа биз хоҳлагандек бўлмаса, албатта, ушбу турнир билан хайрлашишимизга тўғри келади. Бизда ҳеч қандай йўқотиш йўқ. Эртанги учрашувга барча ўйинчиларимиз тайёр", деди 55 ёшли мутахассис.
Маълумот учун, "Ал Кувайт" ва "Насаф" ўртасидаги Осиё Чемпионлар лигаси-2 гуруҳ босқичи 4-тур учрашуви 4 ноябрь куни Кувайтда бўлиб ўтади.



