

Футболчи ўйинолди матбуот анжуманида жамоаси Қарши клубига қарши баҳсга тўлиқ тайёр эканини таъкидлаб, мухлисларга ғалаба ваъда қилди.
"Мухлисларимизга ғалаба қозонишга ваъда берамиз. Уларни стадионга келиб, ушбу муҳим учрашувда бизни қўллаб-қувватлашга чақирамиз. Биз ўйинга тўлиқ тайёрмиз. Барча футболчилар ўзларининг энг яхши ўйинини намойиш этишга шай", – деди Ҳаммуд.
Шунингдек, футболчи "Насаф"га қарши учрашувда маҳаллий иқлим шароити жамоасига устунлик бериши мумкинлигини таъкидлади.
"Ўз майдонимизда, мухлисларимиз қаршисида ўйнаш бизга босим юкламайди. Аксинча, ҳавонинг намлиги фойдамизга ишлаши мумкин. Ноябрь ойи бошланганига қарамай, бу ерда ҳали ҳам намлик юқори. Биз бундай шароитга ўрганганмиз ва бу омил ўзбекистонлик рақибимизга қарши ўйинда бизга ёрдам беришидан умидвормиз", – деди футболчи.
Фаҳд Ҳаммуд барча қувайтлик мухлисларни клубидан қатъи назар, жамоани қўллаб-қувватлашга чақирди.
"Ал Кувайт" ушбу мусобақада бутун Қувайт шарафини ҳимоя қилмоқда. Шу сабабли стадионга кўплаб мухлислар келишини истаймиз. Стадион чиройли, майдон ҳолати яхши ва ўйин вақти ҳам қулай. Худо хоҳласа, ғалаба қозониб, кейинги босқичга чиқиш билан мухлисларимизни хурсанд қиламиз", – деди Ҳаммуд.
Маълумот учун, "Ал Кувайт" ва "Насаф" ўртасидаги Осиё Чемпионлар лигаси-2 гуруҳ босқичи 4-тур учрашуви 4 ноябрь куни Қувайтда бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, мазкур жамоалар ўртасида 28 октябрь куни Қаршида ўтказилган учрашувда "Ал Кувайт" 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди.



