

- Ўйин ҳақида фикрингиз?
- Бу омадсизлик эмас, бу чарчоқ ҳам эмас. Фақат ҳужумларни якунлашда совуққонлик ва маҳорат етмади. Шу сабабли мағлубиятга учрадик деб ўйлайман. Рақиб жамоа икки-уч марта қарши ҳужумларда яхши ҳаракат қилди. Биз эса суст ҳаракат қилдик. Рақиб ҳужумларининг бири гол бўлди, бирини дарвозабонимиз Абдувоҳид Неъматов қайтарди. Биздаги вазиятларни гапирмаса ҳам бўлади. Бундай паллада совуққонлик етишмаса, албатта жамоа панд еб қўяди. Буни маҳорат ва даража етмагани билан изоҳласа бўлади.
- Ўйиндан кейин сизда кимларнидир асосий таркибда тушириш, кимларнидир захирада қолдириш керак эди деган фикр ўтмадими?
- Тўғри, бундай фикр ҳам бўлади. Жамоа мағлуб бўлса, таркиб танлашда хато қилдимми деб ўйлайсан. Мағлубият сабабларини чуқурроқ ўрганишга ҳаракат қиласан. Ўйиндан олдин футболчиларга совуққон бўлишимиз кераклигини айтгандик. Шундай ўйнашимиз ҳам керак эди. Ёшларнинг баъзан таржимаси етмай қолиши мумкин. Менимча, бугунги муаммо таркибда ёки ўйин услубимизда эмас, шунча вазият яратиб гол ура олмасликни қандай изоҳлаш мумкин? Уч метрдан дарвозага тўп кирита олмадик. Ғалаба қозонишни жуда хоҳлагандик. Оддий қилиб айтганда, ҳужумдаги даража ва маҳорат бизга панд берди.



