

22 ёшли футболчи душанба, 2 ноябрь куни Каррингтондаги базада шуғулланди, бироқ бош мураббий Майкл Кэррик сешанба, 3 ноябрь куни Чемпионлар Лигаси умумий босқичи доирасидаги "Рома"га қарши учрашувда Доргу майдонга тушмаслигини маълум қилди.
"Бу унинг гуруҳ билан бирга ўтказган илк куни бўлди. Унинг сафга қайтгани жуда яхши. Таркибга қайтиш учун жуда кўп тер тўкди. Аммо у “Рома” билан ўйинда иштирок этмайди. Ҳафта давомида унинг ҳолати қандай ривожланишини кузатамиз", – деди Кэррик.

Доргу 20 сентябрдан буён майдонга тушмади ва "Юнайтед"нинг 6 та баҳсини ўтказиб юборди — бу ўйинларда жамоа бирор учрашувда ғалаба қозона олмаганди. Люк Шоунинг сафда йўқлиги ва шу сабабли Кэррик чап қанот ҳимоясида Диогу Далотдан фойдаланишга мажбур бўлганини инобатга олсак, унинг қайтиши жамоа учун жуда муҳим аҳамиятга эга.
Доргудан ташқари, 24 ёшли кот-д'ивуарлик ҳужумчи Амад Диалло ҳам машғулотларга қайтган.
Доргу 2025/26 йилги мавсум 28 та учрашувда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.



