

"Бизни эртага муҳим ўйин кутиб турибди. Эртанги учрашувга тайёрмиз. Ўзимиз учун керакли бўлган натижага эришиш мақсадида ҳаракат қиламиз ва мухлисларимизни хурсанд қиламиз.
Асосий вазифамиз – ғалаба қозониш. Бунга эришиш учун бор кучимизни ишга соламиз ва ўз имкониятларимизни максимал даражада кўрсатишга ҳаракат қиламиз", деди 29 ёшли футболчи.
Маълумот учун, "Ал Кувайт" ва "Насаф" ўртасидаги Осиё Чемпионлар лигаси-2 гуруҳ босқичи 4-тур учрашуви 4 ноябрь куни Кувайтда бўлиб ўтади.



