Роналду Португалия ЖЧ-2026дан чиқиб кетганидан сўнг илк бор пост жойлаштирди

9 июл 2026, 07:31
"Ал Насcр" ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду миллий жамоа жаҳон чемпионатини тарк этганидан бери илк бор ижтимоий тармоқдаги саҳифасида пост қолдирди.

Эслатиб ўтамиз, 1/8 финал учрашувида Португалия Испания терма жамоасига 0:1 ҳисобида имкониятни бой берган эди.

"Португалия абадий", — деб ёзди Роналду ўз саҳифасида.

Испания 1/4 финалда Бельгия терма жамоасига қарши ўйнайди. Роналду 1/8 финал учрашувидан сўнг, бу унинг фаолиятидаги сўнгги жаҳон чемпионати бўлганини маълум қилган эди.

ЖЧ-2026 11 июндан 19 июлга қадар АҚШ, Мексика ва Канадада бўлиб ўтмоқда. Турнир формати ўзгаргани сабабли, мусобақа тарихида илк бор финал босқичида 48 та жамоа иштирок этмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Championat.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›