

Бу ҳақда таниқли инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.
"Матрасчилар" туринликларга 26 ёшли канадалик футболчини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олиш бўйича таклиф билан чиқишди. Ҳужумчи Испания клубига ўтишга тайёр.
Бироқ "Атлетико" Дэвиднинг барча маошини тўлиқ ўз зиммасига олиш ниятида эмас. Айни дамда томонлар келишувни бугун якунлашга ҳаракат қилиш мақсадида тафсилотларни муҳокама қилишмоқда.



