Флик "Олтин тўп" ҳақида: "Бундай нарсаларнинг мухлиси эмасман"

Sherzod Nurmatov
31 авг 2026, 12:55
"Барселона" бош мураббийи Ханс-Дитер Флик якка тартибдаги футбол мукофотлари ҳақидаги фикри билан ўртоқлашди ва жамоасининг жорий мавсумда совринлар учун курашишга тайёрлигига баҳо берди.

— "Олтин тўп" учун пойгани кузатиб боряпсизми?

— Бу менинг ишим эмас. Шундоқ ҳам етарлича мураккаб ишим бор. Жамоамда жуда яхши футболчилар бор, бироқ мен бундай нарсаларнинг мухлиси эмасман. Энг муҳими — бу жамоа, агар биз яхши ўйнасак, якка тартибдаги совринларни қўлга киритиш имконияти ҳам юқори бўлади.

— Таркиб барча совринлар, шу жумладан, Чемпионлар Лигаси учун курашишга тайёрми?

— Ҳозир яхши ўйнаяпмиз ва ажойиб формадамиз, лекин энг муҳими — айнан ягона жамоа сифатида қандай ҳаракат қилаётганимиз. Агар футболчилар ўртасида ўзаро боғлиқлик бўлса ва жамоада яхши муҳит ҳукм сурса, бу жуда яхши. Ҳозир муҳит ажойиб ва биз бу ишчан кайфиятни сақлаб қолишимиз керак.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: AS

Сўнгги янгиликлар

Барча ›