

Қуръа натижасига кўра, Ўзбекистон чемпиони “Севинч” “C“ гуруҳидан жой олди. Қаршиликлар гуруҳ босқичида Австралиянинг “Мельбурн Сити”, Хитойнинг “Бейжинг Жингтан” ҳамда Филиппиннинг “Кая Илоило” клубларига қарши баҳс олиб боради.

Маълумот учун, Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи учрашувлари 1–7 ноябрь кунлари бўлиб ўтади. “C” гуруҳи баҳсларига Қашқадарё вилояти мезбонлик қилади.



