

"Мен иккинчи марта Жаҳон чемпионатида майдонга тушишни орзу қилгандим, бироқ бу — футболнинг бир қисми. Албатта, Бразилиянинг Норвегияга ютқазганини кўриш мен учун оғир бўлди. Мен уйда эдим, жамоага мухлислик қилдим ва у ерда бўлиб, нима биландир ёрдам беришни жуда хоҳлардим. Лекин бу — футбол.
Энг асосийси — ўз ишингни бажариш. Натижалар кейин келади. Мен доимо ўз назоратим остида бўлган нарсалар билан шуғулланишим кераклигини ёдда тутаман. Менга эмас, балки бошқа одамларга боғлиқ бўлган жиҳатлар бор ва бу ҳақда қайғурмаслигим керак. Терма жамоага кириш учун ўз ишимни қилишим ва меҳнат қилишда давом этишим зарур. Бразилия либосини кийиш — бу ўзгача туйғу", – деди Антони.
26 ёшли Антони Бразилия терма жамоаси сафидаги охирги ўйинини 2023 йилда ўтказган. Умуман олганда, унинг ҳисобида миллий терма жамоада 16 та баҳс ва 2 та гол мавжуд.



