

"Ўтган мавсумда Қозоғистон чемпионатида 14 та жамоа иштирок этган эди, бироқ Ижроия қўмитасининг қарори билан уларнинг сони 16 тага етказилганди. Жамоалар сонини эҳтимолий қисқартириш фойдасига келтирилаётган асосий аргументлардан бири – бу инфратузилма билан боғлиқ муаммодир. ҚПЛнинг қатор клублари ҳанузгача замонавий стадионлар ва ўқув-машғулот базаларига эга эмас. Федерация мутасаддиларининг фикрича, бу ҳолат турнирнинг умумий савиясига ўз таъсирини ўтказмоқда.
Келаси йили бу ғояни амалга оширишнинг, катта эҳтимол билан, иложи бўлмайди. Бироқ келажакда ҚФФ талабларни кескин кучайтириши мумкин: Европа даражасидаги стадионинг йўқми – Биринчи лигада ўйна", – дея таъкидлайди манба.



