

Мезбонлар сафида “Ғазалкент”дан ижара асосида ўйнаётган ўзбекистонлик вингер Асилбек Абдурасулов 76-дақиқада захирадан майдонга тушди.
Баҳс эса 2:1 ҳисобида пойтахт жамоаси фойдасига ҳал бўлди. Алибек Касим 19-дақиқада ҳисобни очди, 24-дақиқага келиб Рамазан Каримов устунликни иккитага оширди. 89-дақиқада эса айнан Алибек Касим ўз дарвозасига тўп киритиб қўйди.
“Астана” Қозоғистон чемпионатида 7 ўйиндан сўнг 12 очко билан жадвалда бешинчи ўринда бормоқда. Ундан юқорида “Қайрат” (15 очко), “Ордабаси” (15), “Елимай” (13) ва “Окжетпес” (12) бормоқда.





