

"Ал-Ҳилол" Луис Диаснинг трансфери устида иш олиб бормоқда. Саудия Арабистони клуби "Бавария" вингери учун камида 70 миллион евро миқдоридаги илк таклифни тайёрламоқда, дея хабар беради L’Equipe. Таъкидланишича, футболчининг ўзи Яқин Шарқ лигасига ўтишга қизиқиш билдирган, бироқ мюнхенликлар уни қўйиб юбориш ниятида эмас. Бундеслиганинг ўтган мавсумида колумбиялик футболчи 32 та ўйин ўтказиб, 15 та гол урди ва 14 та голли узатмани амалга оширди.



