

Миржалол Қосимов: “Асосийси 3 очкога эга бўлдик. Йигитларга бугунги баҳс оғир кечишини айтгандим. “Машъал” ҳимояда тартибли ўйнаётганини гувоҳи бўлгандик. Шу сабабли футболчиларга шошилмасдан ҳаракат қилиб, сабр билан ўйнаш кераклигини тушунтиргандим. Аммо гапларимни тўлиқ етказиб бера олмаган кўринаман, чунки хатоларга йўл қўйдик ва “Машъал” бундан унумли фойдаланди. Шунга қарамай иккинчи бўлимда кўплаб вазиятлар яратдик ва барибир ҳаракатларимиз ўз самарасини берди. Интизомли ҳимояга эга бўлган жамоага гол уриш қийинроқ.
- Бугунги баҳсда ОКМК сафида кўнглингиз тўлмаган футболчи бўлдими?
- Ундай дея олмайман. Барча футболчи майдонга ғалаба учун тушади. Шошилиш сабаб хатолар юз берди. Лекин ҳар бир ўйинчи жонини бериб ўйнади.
- Ҳакамлик ҳақида фикрингиз?
- Бу саволни менга эмас, ҳакамларни назорат қиладиган қўмитага берганингиз маъқул. Биз ўз ўйинимиз борасида фикр билдира оламиз.



