ҚПЛ. "Қайрат" биринчи бўлимдаёқ "Астана" дарвозасига 4 та гол урди, Абдурасулов янги жамоаси сафида дебют қилди

5 апр 2026, 20:52
Қозоғистон Премьер-лигаси 4-тур доирасидаги "Қайрат" — "Астана" ўйини бўлиб ўтди.

Пойтахтликлар сафида ўзбекистонлик вингер Асилбек Абдурасулов дебют қилди. Яқинда “Ғазалкент”дан “Астана”га ижара асосида ўтган футболчи бугунги баҳснинг 87-дақиқасида захирадан ўйинга қўшилди.

Баҳс эса “Қайрат”нинг 4:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Голларга Жоржиньо (10, 41), Дастан Сатпаев (22) ва Александр Мартинович (45+1) муаллифлик қилди.

“Астана” Қозоғистон чемпионатида 4 ўйиндан сўнг 7 очко билан бешинчи, “Қайрат” эса 10 очко билан етакчилик қилмоқда.

2026-04-05 20.50.18.jpg2026-04-05 20.50.40.jpg


Манба: championat.asia