

Унда жанговар дуранг қайд этилди — 2:2. Эътиборлиси, мезбонларнинг биринчи голига 32-дақиқада ўзбекистонлик вингер Бектемир Абдуманнонов муаллифлик қилди.
ҚПЛ
12-тур
“Оқжетпес” – “Актобе” 2:2
Голлар: Абдуманнонов 32’, Лотоцкий 90+6’ – Латурнус 35’, 61’

Шундай қилиб, Ринат Алюетов шогирдлари мазкур дурангдан кейин 23 очко тўплади ва мусобақа жадвалида 3-ўринда бормоқда. Штефан Таркович қўл остидаги рақиб жамоа эса 16 очко билан 7-поғонага жойлашган.



