

- Очиқ ўйин бўлмади. Иккала жамоа ҳам ўз ўйинини кўрсатишга ҳаракат қилди. Биринчи бўлимни жуда ёмон ўтказдик. Рақиблар биринчи бўлимидан мамнун бўлишса керак. Улар тўп билан, тўпсиз ва ҳимояда яхши ўйин намойиш қилишди. Иккинчи бўлимда биз вазиятни тўғриладик. Биринчи бўлимни шундай ёмон ўтказиб, тезда икки гол уриб олсангиз, ўйин ўзгариб кетади. Кайфият кўтарилди, чунки биринчи бўлимни ёмон ўтказгандик.
- Ҳимоячиларнинг биринчи бўлимда бир қанча хатоларга йўл қўйиб, Дориевга тўпни совға қилишгани ҳақида нима дея оласиз?
- Бундай ўйинлар бўлиб туради. Бугунги ўйинни бошқачароқ тизимда бошладик. Олег Зотеев бугун бизга ёрдам бера олмасди. Шу боисдан уч марказий ҳимоячи билан ўйнадик. Анчадан бери бу услубда ўйнамаётгандик. Бу борада улар яхши ҳаракат қилишди. Бундай енгил хатолар эса бўлиб туради. Бундан чиқиб кетиб бўлмайди.
- Кетма-кет иккинчи ўйинда Муҳаммадали Реимовни кўрмадик. Шунингдек, бугун Жасур Яхшибоевни қайдномада кўрмадик.
- Реимовнинг терма жамоада орттириб олган эски жароҳати бор эди. Мушаклари жароҳати унга бироз ҳалақит қилмоқда. Уни хавф остига қўймадик ва тўлиқлигича тузалишини кутамиз. Унчалик жиддий бўлмаган жароҳат, лекин бу унга ҳалақит қиляпти. Бир ярим ой олдин Жасур Яхшибоевнинг мушакларида жароҳат бор эди, кейинчалик у даволанди. Бироқ машғулотларда яна ўзини ноқулай ҳис қилди. Уни ҳам хавф остига қўйишни истамадик. У ҳам тўлиқлигича даволангани маъқул.
- "Локомотив"ни ёзги трансферлар ойнаси вақтида уч футболчи тарк этди. Бироқ уларнинг ўрни тўлдирилмади. Бунинг сабаби нимада? Молиявий ҳолатдами ёки ҳозирги таркибдан мамнунмисиз?
- Бизга футболчи керак. Янги футболчиларни излаяпмиз. Ёш футболчиларни йўқотишни истамаймиз, улар бу даражада футбол ўйнашга тайёрлар. Бошқа футболчи олсак ҳам ёшларни таркибга жалб қиламиз. Ёшлар эса ўз навбатида акаларидан ўрнак олиб, яхшигина тажриба олишмоқда. Ўз вазифамизга етишиш учун бир қанча футболчилар асқотган бўларди.
- Жамшид Саидов "Локомотив"ни тарк этиб, "Қизилқум" бош мураббийи бўлгани Сизнинг режаларингизни қанчалик ўзгартирди?
- Жамшид менга катта ёрдам бераётганди. Футболчилар билан ишлашда у яхши меҳнат қилаётганди. Биз жамоага кўп томонлама ёрдам бераётган муҳим инсондан айрилдик. Садриддин Абдуллаев бироз қўшиши керак. Ўзининг қилаётган ишлари эса ўзига яхши. Садриддин Абдуллаевнинг вазифаларини кўпайтирдик.
- ФИФА кунларига қадар Николай Иванов асосий таркиб футболчиси эди. Ўтган ўйинда эса у захирадан тушиб гол урди. Унинг захирада қолаётгани сабаби нимада?
- У жамоага келганида яхши жисмоний ҳолатда эди ва шу сабабли Йован Нишич кўп ўйнамаганди. Ҳозир эса тескариси. Йованнинг ҳолати яхшироқ. Николай ҳозир асосан таянч футболчиси бўлиб қолди ва бошқа позицияларга улгурмаяпти. Бир вақтда уларнинг икковидан ҳам фойдаланиб бўлмайди. Ҳар ўйинда уларни алмаштириб, майдонга тушириш эса ҳиссиётларни камайтириб қўйиши мумкин. Иккиси ҳам эркин ўйин кўрсатишни яхши кўришади. Ҳозир Йован яхшироқ ҳолатда, кейингиларида эса вазиятга қараймиз.



