ҚПЛ. "Астана" ўз майдонида "Ордабаси" билан дуранг ўйнади, Абдурасулов захирадан майдонга тушди

11 апр 2026, 22:05
Қозоғистон Премьер-лигаси 5-тур доирасидаги "Астана" — "Ордабаси" ўйини бўлиб ўтди.

Мезбонлар сафида “Ғазалкент”дан ижара асосида ўйнаётган Асилбек Абдурасулов 85-дақиқада захирадан майдонга тушди.

Ўйин эса 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди.

“Астана” айни пайтда Қозоғистон Премьер-лигасида 5 ўйиндан сўнг 8 очко билан бешинчи ўринда бормоқда.

2026-04-11 22.05.11.jpg


Манба: championat.asia