UZ

Сўнгги янгиликлар

21:49Расман: "Шўртан" "Арал" посбонини ўз таркибига қўшиб олди  0 21:35Генрих Мхитарян финалда ПСЖдан учралган мағлубият ҳақида Киву нима деганини айтди?  0 21:08Расман: "Шўртан" Шайкуловни сафига қўшиб олди  1 20:53Рубен Аморим: "У МЮнинг келажаги"  0 20:37Давид Луис Конте ҳақида: "У билан доим жанжаллашардик"  0 20:22Эрон. "Персеполис" сафарда ғалабага эришди ва пешқадам бўлиб олди  0 19:49Каталония дербиси қайноқ ўтади. "Эспаньол" "Барселона"га қарши ўйин олдидан эҳтиёт чораларини кўрмоқда  2 19:30Эрон чемпионати. "Трактор" "Шамс Азар" меҳмони бўлди, Ҳамробеков 56 дақиқа ўйнади  1 19:13Расман: Ўзбекистон МТЖнинг дарвозабонлар бўйича собиқ мураббийи ОКМКда иш бошлади  3 18:56​Расман: "Андижон" грузиялик футболчи трансферини эълон қилди  6 18:36"Барселона" ва АПЛ клублари Камерун терма жамоаси ҳужумчисини кузатмоқда  1 18:07"Хоразм" футболчиси "Сурхон"га ўтмоқда  1 17:39"Ювентус" ва "Рома" афсонаси Левандовскини "Милан"га ўтишдан огоҳлантирди  3 17:05Азмиддинов "Андижон"дан кетди  10 16:38"Барселона" АПЛ жамоаси ҳимоячисининг трансфери бўйича музокара олиб бормоқда  1

"Қўқон-1912": 2017 йилда кимда нечта гол бор? Янгиликлар

"Қўқон-1912": 2017 йилда кимда нечта гол бор?

Теглар :  Қўқон-1912
Мавсум якунларига доир маълумотларни давом эттирамиз.

Бугунги мақоламизда чемпионат давомида рақиблар дарвозасига тўп киритган футболчиларимиз хусусида сўз юритамиз.

Акрамовдан Сидоровгача

Жорий мавсумда футболчилар рақиблар дарвозасига 42 та гол уришди. (Биринчи даврада 23 та, иккинчи даврада 19 та). Бу эса сўнгги уч йилдаги энг яхши кўрсаткичдир. Жамоанинг мавсум-2017даги биринчи голини Баҳодир Акрамов киритди. Олий лига 1-тур доирасидаги Қўқонда кечган “Насаф”га қарши ўйинда ярим ҳимоячи ўзини кўрсатганди. Аммо ушбу гол футболчиларни мағлубиятдан қутқара олмаганди.

Мавсумдаги сўнгги гол муаллифи – Андрей Сидоров бўлди. Ёш ҳужумчи жамоадаги биринчи голини 30-турда киритди. Энг қизиғи, мазкур баҳсда ҳам футболчилар “Олмалиқ”қа имкониятни бой беришди.

Энг кўп гол Бердиевда

Жамоанинг бу йилги мавсумдаги тўпурари Суҳроб Бердиев бўлди. Ушбу футболчи 26 та учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасига 11 та тўп киритишга муваффақ бўлди. Суҳроб биринчи даврада 6 та гол урганини ҳам айтиб ўтиш жоиз.

Сербиялик ҳужумчи Филип Райевац ҳисобида 7 та гол бор. Филип голларнинг 6 тасини биринчи даврада киритган. Мавсум давомида ушбу ҳужумчи 28 та учрашувда майдонга тушган.

Жамоа сардори Носир Отақўзиев ҳисобидаги голлар сони 6 тани ташкил этади. Тажрибали ҳужумчи бу йил 23 та ўйинда иштирок этди.

“Қўқон-1912” юрагига айланган Мурод Холмуҳаммедов ҳам мавсум давомида рақибларини 6 марта ранжитди.  Бу ҳимоячи учун жуда яхши натижадир. Холмуҳаммедов мавсумда 29 та учрашув ўтказди.

Қўқонлик футбол мухлисларининг яна бир ёқимтойи – Жавоҳир Сидиқов ҳам мавсумни сермаҳсул ўтказди, дейиш мумкин. Иқтидорли ярим ҳимоячи рақиблар даровзасини 5 марта аниқ нишонга олган. Сидиқов 25 та ўйинда майдонга тушган. Яна бир қизиқ жиҳати шундаки, Жавоҳир тўртта голни иккинчи даврада киритган.

Шунингдек, Дарко Гожкович ҳисобида 3 та гол бор. Акмал Холмуродов, Баҳодир Акрамов, Қувондиқ Рўзиев ва Андрей Сидоровлар эса рақибларни бир мартадан ранжитишган.

Юбилей гол

Ушбу мавсумда “Қўқон-1912” жамоаси Олий лига тарихидаги 500-голини киритди. Жамоанинг навбатдаги юбилей голига Мурод Холмуҳаммедов муаллифлик қилди. “Бухоро”га қарши сафарда ўтган учрашувда ушбу тарихий воқеа содир бўлди.

 
Голлар тақсимоти:

Суҳроб Бердиев – 11
Филип Райевац – 7
Носир Отақўзиев – 6
Мурод Холмуҳаммедов – 6
Жавоҳир Сидиқов – 5
Дарко Гожкович – 3
Акмал Холмуродов – 1
Баҳодир Акрамов – 1
Қувондиқ Рўзиев – 1
Андрей Сидоров – 1

Жами голлар: 42 та

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика