

"Diario Sport" нашрининг хабар беришича, стадион периметри бўйлаб махсус тўрлар ўрнатилади — бу майдонга бегона буюмлар улоқтирилишининг олдини олиш учун қилинмоқда. Савол туғилади: нима учун? Сабаб майдонда эмас, балки шахсда — "Барселона" дарвозабони Жоан Гарсияда.
Бу дарвозабон жорий ёзда айнан "Эспаньол"дан "кўк-анорранглилар" сафига ўтган. Шу боис мухлислар собиқ футболчисига нисбатан "илиқ" (аниқроғи, кескин) муносабат билдириши мумкин ва клуб раҳбарияти айнан шундан хавотирда.
Агар нохуш ҳолатлар юзага келса, "Эспаньол" молиявий жарималардан тортиб, трибуналарнинг қисман ёпилишигача бўлган жазоларга дуч келиши мумкин.



