"Барселона" АПЛ жамоаси ҳимоячисининг трансфери бўйича музокара олиб бормоқда
26 дек 16:38
Янгиликлар
"Барселона" АПЛ жамоаси ҳимоячисининг трансфери бўйича музокара олиб бормоқда
Каталониянинг "Барселона" клуби "Ноттингем Форест" марказий ҳимоячиси Муриллонинг яқинлари билан музокаралар ўтказди.
Бу ҳақда Sport.es хабар берди.
Манбага кўра, 23 ёшли футболчининг қишки трансфер ойнасида жамоани тарк этиши эҳтимоли кам, бироқ уни ёзда трансфер қилиш варианти муҳокама қилинмоқда. Қайд этилишича, "кўк-анорранглилар" футболчини қўлга киритиш йўлида Англия Премьер-лигасининг етакчи клублари билан рақобатга дуч келиши мумкин.

Мурилло жорий мавсум барча мусобақаларда 16 учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол урди. Футболчининг "Ноттингем Форест" билан битими 2029 йилнинг ёзигача амал қилади. Transfermarkt маълумотига кўра, ҳимоячининг бозор қиймати 55 миллион еврони ташкил этади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар