UZ

Сўнгги янгиликлар

18:56​Расман: "Андижон" грузиялик футболчи трансферини эълон қилди  0 18:36"Барселона" ва АПЛ клублари Камерун терма жамоаси ҳужумчисини кузатмоқда  1 18:07"Хоразм" футболчиси "Сурхон"га ўтмоқда  0 17:39"Ювентус" ва "Рома" афсонаси Левандовскини "Милан"га ўтишдан огоҳлантирди  1 17:05Азмиддинов "Андижон"дан кетди  8 16:38"Барселона" АПЛ жамоаси ҳимоячисининг трансфери бўйича музокара олиб бормоқда  1 16:10"Шўртан" ҳимоячиси "Андижон"га ўтди  6 15:47City Football Group Ҳиндистон клубидаги улушини сотди  0 15:23"Ўйлашимча, ЖЧда гуруҳдан чиқамиз" — Анзур Исмоилов  11 15:18Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  15 14:59Андрей Шипилов "Андижон" футболчисини "Қўқон-1912"да кўрмоқчи  2 14:36Ўзбекистон футболчилар уюшмасининг 2025 йилги бош ассамблеяси ўтказилди  1 14:15Эргашев "Навбаҳор" билан хайрлашди  2 13:52Суперлига интенсивлигини ошириш масаласида IFAB билан расмий келишувлар бошланди  1 13:25"Хоразм" ҳимоячиси жамоа билан ҳамкорлик қилишда давом этади  1

"Ювентус" ва "Рома" афсонаси Левандовскини "Милан"га ўтишдан огоҳлантирди Янгиликлар

"Ювентус" ва "Рома" афсонаси Левандовскини "Милан"га ўтишдан огоҳлантирди

Сўнгги пайтларда "Барселона" ҳужумчиси Роберт Левандовски 2026 йилнинг ёзида "Милан"га ўтиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишлар марказида бўлди.

Бироқ Италия чемпионатини яхши биладиган шахслар форвардни А Серияга кўчишдан огоҳлантирмоқда.

"Ювентус" ва "Рома" собиқ ярим ҳимоячиси, шунингдек, Польша футболи афсонаси Збигнев Бонекнинг фикрича, Италия чемпионати Левандовскига мос келмаслиги мумкин, чунки у ерда ҳужумчиларга қўйиладиган талаблар бутунлай бошқача.


"Агар у "Сан-Сиро"га кўчиб ўтса, муаммоларга дуч келарди. Италияда ўйнаш Испанияга қараганда қийинроқ. Менинг фикримча, унинг "Милан"га ўтиши унчалик реал эмас, қолаверса, италияликлар испанияликлардек маош тўламайди. "Милан" ярим ҳимоясида 40 ёшли Лука Модрич югуриб юрибди, аммо ҳужумчи бўлиш — бу доим 190 см бўйли ҳимоячилар билан тўқнашиб туриш, тирсаклар билан бир-бирини туртиш, қоидабузарликлар дегани.

Билмайман, бу Роберт учун қандай чақириқ бўларди. У шубҳасиз энг яхши польшалик ҳужумчилардан бири, айримлар учун эса энг яхшиси. У мухлисларга жуда кўп ҳис-туйғулар улашди ва яна камида 100 йил давомида статистикаларда етакчи бўлиб қолади", – деди Бонек.

Рейтинг: -1   

Фикрлар

   
26 дек 17:46:30
Bunyod Bekchanov
Ла лига италиядан кучли
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика