Расман: "Андижон" грузиялик футболчи трансферини эълон қилди
26 дек 18:56
Янгиликлар
Расман: "Андижон" грузиялик футболчи трансферини эълон қилди
"Бу сафар грузиялик тажрибали таянч ярим ҳимоячиси Александр Андроникашвили билан келишувга эришилди.
Охирги икки ярим мавсумни Грузия Эровнули лигасида “Дила” сафида ўтказган футболчи 2026 йилги мавсумдан “Андижон” шарафини ҳимоя қилади.
Андроникашвили 1999 йилнинг 9 апрель санасида Грузиянинг Тифлис шаҳрида таваллуд топган.
У фаолиятини асосан Грузия чемпионатида ўтказган бўлиб, бунгача “FC 35”, “Локомотив” (Тбилиси), “Шукура” ва “Дила” клубларида тўп тепган.
Грузиялик ярим ҳимоячи бу йил чемпионатда “Дила” сафида 33 та ўйинда майдонга тушди ва 8 та гол урди. Бундан ташқари, ушбу мавсумда у УЕФА Конфренсиялар лигаси (4 ўйин, 1 гол), “Давид Кипиани” Кубоги (3 ўйин, 1 гол) ва Грузия Суперкубогида (2 ўйин, 1 гол) ҳам қатнашган.
Футболчи “Дила” билан бирга мамлакат Кубоги ҳамда Суперкубогини қўлга киритди", – дейилади андижонликлар хабарида.



Аввалроқ "бургутлар" грузиялик тўпурар ярим ҳимоячи билан шартнома имзолагани ҳақида хабар берган эдик.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар