

Инсайдер Фабрицио Романонинг хабар беришича, "Барселона" ҳамда Англия Премьер-лигаси клублари бу форвардни диққат билан кузатмоқда. Футболчи шу ойда Африка Миллатлари Кубогида иштирок этмоқда.
24 декабрь куни у Африка Миллатлари Кубогида Камерун терма жамоаси сафида илк голини урди ва 2026 йил учун "Барселона" ҳамда АПЛ клублари скаутлари рўйхатида қолмоқда.
22 ёшли ҳужумчи сентябрь ойида "Вильярреал"дан "Леванте"га ўтган. У Ла Лигада 15 ўйин ўтказиб, 6 та гол ва 3 та голли узатмага муаллифлик қилди.



