Расман. Ўзбекистон чемпиони "Қўқон-1912" билан шартнома имзолади

Khoja
25 дек 2025
ҒуломҲайдар Ғуломов "Қўқон-1912" жамоасининг янги аъзоси.

"Ўз олдига катта мақсадларни қўйган "Қўқон-1912" жамоаси янги мавсум олдидан илк трансферини амалга оширди.

 Жамоамиз сўнгги уч мавсумни "Нефтчи"да ўтказган, ўтган мавсум Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритган тажрибали ярим ҳимоячи ҒуломҲайдар Ғуломов билан бир йиллик шартнома имзолади. 

ҒуломҲайдар Ғуломов "Нефтчи" жамоасидан ташқари "Локомотив", ОКМК, "Шўртан", "Машъал", "Қизилқум" ва "Бунёдкор" каби жамоаларда тўп сурган.  

Маҳоратли ярим ҳимоячига янги мавсумда омад тилаб қоламиз ва жамоамиз билан юқори натижаларни эришишини тилаб қоламиз", - деб хабар бермоқда қўқонликлар матбуот хизмати.


KhojaМуаллиф
Манба: @FCKOKAND