Расман: "Шўртан" Шайкуловни сафига қўшиб олди

Mirjalol Normatov
26 дек 2025
Ярим ҳимоячи Искандар Шайкулов "Шўртан" аъзосига айланди.

"Шўртан" жамоаси трансфер ойнаси доирасида таркибини янги футболчилар билан кучайтиришни бошлади. Клуб трансфер ойнаси доирасида таркибини янги футболчилар билан кучайтириш ишларини бошлади. Клубимиз раҳбарияти янги мавсум олдидан жамоа салоҳиятини ошириш мақсадида Суперлигада тўп сурган тажрибали футболчилар ҳамда легионерларни таркибга жалб этишни режалаштирган.

Тажрибали ярим ҳимоячи Искандар Шайкулов жамоамиз билан икки йиллик шартнома имзолади.

Футболчи фаолияти давомида “Сўғдиёна”, “Металлург”, “Андижон” ва “Хоразм” жамоалари шарафини ҳимоя қилган.

Искандар Шайкулов ўз тажрибаси ва маҳорати билан жамоамиз олдига қўйилган мақсадларга эришишда муносиб ҳисса қўшишига ишонамиз", - деб ёзилади клуб баёнотида.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: "Шўртан" матбуот хизмати