

"Жамоамиз янги мавсум олдидан ўтган мавсумнинг асосий футболчилари билан шартномаларни узайтиришда давом этмоқда.
Ўтган мавсум "Қўқон-1912" жамоасининг етакчиларидан бўлган Муҳаммаданас Ҳасанов ва Иқбол Маликжонов (суратда) билан шартнома яна икки йилга узайтирилди", – дейилади хабарда.

Маълумот учун, Ҳасанов ўтган мавсум Суперлига баҳсларида 29 та учрашувда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 3 та гол ва 4 та ассист бор.
Жамоа сардори Иқбол Маликжонов эса ўтган мавсум Суперлигада 26 та баҳсда майдонга тушиб, 1 тадан гол ва ассист қайд этди.



