Қатар, Саудия Арабистони ва Малайзия клублари Забиҳилло Ўринбоевга даъвогар

Sherzod Nurmatov
4 дек 2025, 18:28
"Навбаҳор" ҳужумчиси Забиҳилло Ўринбоевга бир қатор жамоалар қизиқмоқда.

Бу ҳақда Championat.asia сайти бош муҳаррири Нарзулла Сайдуллаев хабар берди. 

"Забиҳилло Ўринбоевга Суперлигадан "Андижон", ОКМК, "Бунёдкор" клублари қизиқмоқда. 

Шунингдек, унга Осиёдан Малайзия, Қатар, Саудия Арабистони (1-лига) клубларидан ҳам қизиқиш бор", – дейилади хабарда.

30 ёшли форвард якунланган мавсум 29 ўйинда қатнашиб, 8 та гол урди ва 5 та голга ассистентлик қилди. Transfermarkt портали тажрибали ўйинчини 200 минг еврога баҳоламоқда. 


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Championat.asia