

Манбага кўра, футболчи бир неча ойдан буён парижликлар бош мураббийи Луис Энрике рўйхатида турибди. Аввалроқ Испания ОАВлари Альварес "Атлетико"да қолиш ниятида эмаслигини ва ўз фаолиятини ривожлантириш учун ПСЖга ўтишни устувор вариант деб билишини хабар қилган эди.
Альварес “Атлетико”га Манчестер Сити"дан ўтган. Ушбу мавсумда ҳужумчи клуб сафида 49 та ўйин ўтказиб, 20 та гол урди ва 9 та голли узатмани амалга оширди.



