

Аввалроқ, клубни Жозе Моуринью бошқариши ҳақида хабар берилган эди. Шартнома имзоланиши мадридликларнинг муддатидан олдин ўтказиладиган президентлик сайловларигача қолдирилгани айтилмоқда — португалиялик мутахассис агар Перес қайта сайланса, жамоага қайтади.
– Флорентино, Моуринью "Реал"нинг навбатдаги мураббийи бўладими?
– Нима десам экан, ўзим мураббий бўлиш ҳақида ўйлаб турибман…
– Моуриньюни тайинламоқчимисиз?
– Йўқ, мен, мен ўзим бўламан, – деди Перес CMTV/Now мухбирларига.



