Романо Робертсоннинг янги жамоасини маълум қилди. Ҳимоячи АПЛда қолади

28 май 2026, 08:55
"Тоттенхэм" ҳимоячи Эндрю Робертсон билан ўтиш бўйича оғзаки келишувг эришди.

Бу ҳақда таниқли инсайдер Фабрицио Романо хабар бермоқда.

"Ювентус"дан таклиф бўлганига қарамай, томонлар яқин орада шартнома имзолаши кутилмоқда. "Шпорлар" 32 ёшли шотландиялик футболчини жорий йилнинг январь ойидаёқ ўз сафига қўшиб олмоқчи эди.

Робертсон 2017 йилдан буён "Ливерпуль" шарафини ҳимоя қилиб келади. Унинг шартномаси 30 июнгача мўлжалланган. Ҳимоячи "қизиллар" сафида жами 378 та ўйинда майдонга тушиб, 14 та гол урди ва 69 та голли узатмани амалга оширди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: x.com/FabrizioRomano

Сўнгги янгиликлар

Барча ›